Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликнинг истиқболларини муҳокама қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклигининг ҳозирги ҳолати ва алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Икки давлат раҳбарлари ўртасида илгари эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнига алоҳида эътибор қаратилди.
Тез орада савдо-иқтисодий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари бошчилигидаги ушбу мамлакат ҳукумат делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда. Ташриф доирасида турли соҳаларда аниқ лойиҳалар ижроси ҳам кўриб чиқилади.
/«Дунё» АА/.