Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ юридик хизматлари вакиллари ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар лойиҳалари кўриб чиқилишининг ҳолатини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2021-2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастурига мувофиқ,

шунингдек, икки томонлама ҳужжатларни имзолашга тайёрлаш мақсадида жорий йил 15 сентябрь куни ташқи сиёсий идоралар юридик хизматлари ўртасида видеоконференция алоқаси воситасидаги маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлигининг Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси маълумотига кўра, тадбир доирасида экспертлар икки мамлакат ўртасида ишлаб чиқилаётган ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар, хусусан, савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги, сайёҳлик ва маданият соҳаларидаги ҳужжатларнинг кўриб чиқилиши ҳолати муҳокама қилинди.

/« Дунё » АА/.