Ўзбекистон ва Вьетнам Тошкент вилоятидаги «Ангрен» «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида қиймати 125 миллион доллар бўлган йирик завод қуришни режалаштирмоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов кеча «Mareven Food Holdings» (Вьетнам) компанияси директори Нгуен Дуонг билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) маълумотига кўра, «Mareven Food Holdings» қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш бўйича лойиҳаларга сармоя киритиш соҳасида фаолият юритади. Компаниянинг халқаро портфелига «Роллтон», «BIGBON», «Mareven Professional Food», «Петра», «Actibo» брендлари киради.
Учрашувда 125 миллион долларлик тез тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, алкоголсиз ичимликлар, қуритилган сабзавотлар, чипслар ишлаб чиқарадиган йирик заводни қуриш бўйича навбатдаги тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди. Лойиҳа Тошкент вилоятидаги «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилиб, 800 та янги иш ўрни яратилади.
Музокаралар чоғида вьетнамлик ҳамкорлар компания маҳсулотларини қабул қилиш ва Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари бозорларига тарқатиш мақсадида Тошкент вилоятида логистика маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг жорий ҳолати ҳақида ҳам сўзлаб берди. Ўзбекистон томони компаниянинг мамлакатимиздаги сармоявий ташаббусларини амалга оширишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистонда «Mareven Food Holdings» компаниясининг ишлаб чиқариш ва логистика объектларини ишга тушириш ва янги иш ўринлари яратишни назарда тутган ҳолда лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш юзасидан ҳамкорлик қилиш тартибини келишиб олдилар.
«Дунё» АА