Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва Ўмон Ташқи ишлар вазирлиги юридик хизматларининг маслаҳатлашуви бўлиб ўтди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва Ўмон Ташқи ишлар вазирлиги юридик хизматларининг маслаҳатлашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ва Ўмон Султонлиги Ташқи ишлар вазирликларининг юридик хизматлари видеоконференция орқали икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.

Ҳамкор томон делегациясига Ўмон Султонлиги Ташқи ишлар вазирлигининг Икки томонлама келишувлар бўлими бошлиғи Яҳё бин Аҳмад ал-Дагийиши раҳбарлик қилди.

Экспертлар имзоланган икки томонлама ҳужжатлар инвентаризациясини ўтказди, шартномавий-ҳуқуқий базанинг жорий ҳолати кўриб чиқилди, шунингдек кўриб чиқаётган ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёни муҳокама қилинди.

Маслаҳатлашувлар давомида томонлар жорий йилнинг октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Ўмон ҳукуматлараро комиссиясининг бўлажак мажлисида имзолашга эришиш учун божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро маъмурий ёрдам тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ҳамда Бандлик ва меҳнат ресурсларини ривожлантириш соҳасидаги идоралараро меморандум лойиҳаларини ишлаб чиқишни тезлаштиришга келишиб олдилар.

Ушбу масалаларни тезкор ҳал этиш учун икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари иштирокида ишчи гуруҳини тузиш тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, томонлар халқаро қонун ижодкорлиги жараёнидаги иштирок тўғрисида маълумот алмашилди.

/«Дунё» АА/.