Ўзбекистон ва Япония махсус вакиллари афғон инқирозини ҳал этиш ва тўғридан-тўғри афғонлараро музокараларга кўмаклашиш масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев бугун Япониянинг Афғонистон бўйича махсус вакили Катсухито Такахаши билан онлайн шаклда музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон ва Япониянинг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш ва афғонлараро тўғридан-тўғри мулоқотни олиб боришга қаратилган саъй-ҳаракатлар борасида фикр алмашди.
Япония томони узоқ йиллардан бери давом этаётган афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, мамлакатнинг минтақавий сиёсий ва иқтисодий жараёнларга интеграциялашуви бўйича Ўзбекистон раҳбарияти олиб бораётган сиёсатни юқори баҳолади.
Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, мамлакатда турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш борасида Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигининг устувор йўналишлари борасида ҳам атрофлича фикр алмашилди.
Музокараларда Ўзбекистон ва Япониянинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳам иштирок этди.
«Дунё» АА