Ўзбекистон ва Япониянинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари узоқ муддатли афғон инқирозини ҳал этишда томонлар ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Япониянинг Афғонистон бўйича махсус вакили Катсуҳито Такаҳаши билан онлайн музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлигининг веб сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Япониянинг Афғонистон можаросини тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, тўғридан-тўғри афғонлараро ички музокараларни тезроқ бошлаш масалалари муҳокама қилинди.
Япония томони мамлакатимиз раҳбариятининг узоқ муддатли афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, мамлакатни минтақавий сиёсий ва иқтисодий жараёнларга интеграция қилиш борасида олиб бораётган сиёсатини юқори баҳолади.
Афғонлараро тинчлик музокараларини илгари суриш, шунингдек, иқтисодий йўналишдаги Ўзбекистоннинг юқори нуфузи ва ролини инобатга олган ҳолда, Катсуҳито Такаҳаши «Япония-Ўзбекистон-Афғонистон» уч томонлама маслаҳат шаклини яратишни таклиф қилди.
Афғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш, мамлакатда турли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигининг устувор йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашилди.
UzA