Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва Жанубий Корея биргаликда замонавий минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш истиқболларини ўрганмоқда

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва Жанубий Корея биргаликда замонавий минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш истиқболларини ўрганмоқда

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасида «H Sulphur Corp.» компанияси бош менежери Хан Мин Су билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги мухбири.

Томонлар Ўзбекистон кимё саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган хомашё асосида микроэлементлар қўшилган олтингугуртли бентонит ишлаб чиқаришга замонавий технологиялар ҳамда инновацион ечимларни жалб қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Хан Мин Сунинг сўзларига кўра 1981 йилда ташкил этилган «H Sulphur Corp.» компанияси капролактам, ювиш воситалари, шиналар ва резина, минерал ўғитлар, шу жумладан олтингугурт бентонитини ишлаб чиқаради. Компаниянинг асосий савдо бозорлари Янги Зеландия, Бразилия, Австралия, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Африка, АҚШ, Канада ва Европа Иттифоқи мамлакатлари.

Жанубий Корея компанияси вакили «Ўзкимёсаноат» акциядорлик компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда микроэлементлар ва олтингугуртли бентонит ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик масаласини ўрганишга тайёрлигини билдирди. Унинг фикрича, қишлоқ хўжалигида замонавий минерал ўғитлардан фойдаланиш дон ва сабзавотлар ҳосилдорлигини сезиларли даражада оширади. Ўзбекистонда олтингугурт ва карбамид ишлаб чиқаришнинг мавжудлиги кимё саноатидаги лойиҳаларнинг жозибадорлигини ошириши алоҳида таъкидланди.

Хан Мин Су «H Sulphur Corp.» иқлим шароити, тупроқ таркиби ва етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг турларини ҳисобга олиб, олтингугурт бентонитини рух, темир, магний ва боракс каби элементлар билан бойитиш мумкинлигини айтди.

Музокаралар натижасида «H Sulphur Corp.» компаниясини кейинги ўрганишлар олиб бориши учун батафсил маълумотлар билан таъминлаш, шунингдек, «Ўзкимёсаноат» раҳбарияти билан яқин келажакда видеоконференцалоқа орқали музокаралар олиб бориш тўғрисида келишувга эришилди.

«Дунё»АА