Ўзбекистон ва Жанубий Корея парламентлари ҳамкорликда янги лойиҳаларни йўлга қўяди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси делегациясини қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда томонлар икки давлат парламентларининг алоқалари ҳозирда янги босқичга кўтарилганини, яқин дўстлик ришталарига, халқларимизнинг менталитети, анъана ва қадриятлари ўхшашлигига асосланган алоқалар стратегик шериклик муносабатлари даражасида ривожланиб бораётганини қайд этдилар.
Шунингдек, савдо ва инвестиция кўрсаткичлари барқарор ўсиб бораётганига, мамлакатимизда Корея капитали иштирокида қарийб мингта корхона фаолият юритаётганига эътибор қаратилиб, бу борадаги кўрсаткичларни ошириш мақсадида қўшма лойиҳаларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Корея тажрибаси асосида "КОICA" халқаро ҳамкорлик агентлиги кўмаги билан Ўзбекистонда "Электрон парламент" тизимини жорий қилиш грант лойиҳасининг амалга оширилиши муҳокама қилинди.
Яқинда сайланган Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси қўмиталари билан Олий Мажлис Сенати қўмиталари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кучайтириш бўйича таклифлар ҳам илгари сурилди.
Жанубий Кореянинг бой тажрибасини инобатга олган ҳолда аёллар бандлигини таъминлаш, биринчи навбатда, уларни тадбиркорликка жалб этиш, бизнесни бошқариш салоҳиятини ошириш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйишни рағбатлантириш лозимлиги таъкидланди.
Парламент даражасида Кореядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун қулай шароитлар яратиш масаласида ҳам фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида икки давлат ўртасида таълим, соғлиқни сақлаш, коррупцияга қарши курашиш соҳаларида биргаликда янги лойиҳаларни ишга туширишга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 8 май. /"Дунё" АА/.