Ўзбекистон ва Жанубий Корея Президентлари стратегик шерикликнинг янги иқтисодий кун тартибини тайёрлаш масалаларини муҳокама қилдилар
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Азалдан яқин дўстлик ришталарига, халқларимизнинг менталитети, анъана ва қадриятлари ўхшашлигига асосланган икки томонлама алоқалар изчил ривожланиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Ўзбекистон Президенти Жанубий Корея билан кенг кўламли ҳамкорликнинг янги иқтисодий кун тартибини шакллантириш масалаларига тўхталди.
Кейинги йилларда ўзаро савдо ва инвестиция кўрсаткичлари барқарор ошиб бормоқда. Ўтган йилда товар айирбошлаш 24 фоизга кўпайди. Мамлакатимизда қарийб мингта қўшма корхона фаолият юритмоқда, Кореядан инвестициялар ҳажми 7 миллиард доллардан ошди.
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги, Корея Эксимбанки ва унинг фондлари билан кўп йиллар давомида самарали ҳамкорлик қилинаётгани, улар билан биргаликдаги лойиҳаларнинг умумий портфели 3 миллиард доллардан зиёдни ташкил этгани юқори баҳоланди.
Учрашувда Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари билан технологик ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни жадаллаштириш, инфатузилма, “яшил” энергетика, рақамлаштириш, кадрлар тайёрлаш ва бошқа йўналишлардаги қўшма лойиҳаларни илгари суриш амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгилаб олинди.
Музокаралар якунида давлатимиз раҳбари Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёлни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.
ТОШКЕНТ, 20 сентябрь. /«Дунё» АА/.