Ўзбекистон ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлари учрашув ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча “Марказий Осиё – Корея Республикаси” ҳамкорлик форумидаги иштироки доирасида Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Кан Гён Ҳва билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълум қилишича, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томон кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилди, турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирларнинг ташкилий жиҳатларини кўриб чиқди.
Жанубий Корея томони сиёсат, савдо, инвестиция, молия, АКТ, фан ва технологиялар соҳасидаги мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик суръатига юқори баҳо берди.
2019-йил икки томонлама муносабатларни алоҳида стратегик шериклик даражасига кўтарилиши Ўзбекистон-Жанубий Корея алоқаларининг теран ва узоқ муддатли эканлигидан дарак бериши таъкидланди.
Коронавирус инфекциясига қарши курашишда ҳамкорлик қилишнинг ижобий тажрибаси мамнуният билан эътироф этилиб, пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини бартараф этишдаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.
Савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларнинг устувор аҳамияти қайд этилди. Ўзаро савдонинг аввалги ўсиш суръатларини сақлаб қолиш ва унинг ҳажмаларини ошириш учун аниқ чоралар кўришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги билдирилди.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Ўзбекистонда янги тиббиёт муассасаларини қуриш бўйича қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиши жараёни кўриб чиқилди.
Вазирлар томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.
/“Дунё” АА/.