Ўзбекистон ва Жанубий Корея транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги янги лойиҳаларни муҳокама қилмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Корея Республикасида бўлиб турган транспорт вазири ўринбосари Илҳомжон Абдуғафоров бошчилигидаги ишчи гуруҳ икки мамлакат ўртасида транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «Hyundai Rotem», «KEC Corporation», «Cheil Engineering» ва «Dohwa Engineering» компаниялари раҳбарияти билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, музокаралар давомида Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган замонавий тезюрар поездларнинг техник имкониятлари ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисидаги маълумотлар билан танишилди.
Шунингдек, Корея Республикаси грант маблағларини жалб этган ҳолда Интеграциялашган жамоат транспортини мониторинг қилиш марказини ташкил этиш, Тошкент – Самарқанд тезюрар темир йўлини қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш, йўл хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.
Ишчи гуруҳ вакиллари ташриф давомида КЕC корпорациясининг пуллик автомобиль йўлларини онлайн мониторинг қилиш маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.
ТОШКЕНТ, 13 сентябрь. /«Дунё» АА/.