Ўзбекистон ва Жанубий Корея тўғонлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонаси вакиллари Осиё сув кенгаши ва Жанубий Корея сув ресурслари корпорацияси вакиллари билан видеоконференция шаклида музокара ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Онлайн-тадбир чоғида Ўзбекистонда тўғонларнинг техник ва жисмоний хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Жанубий Корея Ўзбекистонга бу борада молиявий-техник ёрдам кўрсатиш ҳамда юқори малакали мутахассисларни юборишга тайёрлигини билдирди.
Муҳокама доирасида истиқболдаги ҳамкорлик режаларини батафсил муҳокама қилиш учун Жанубий кореялик мутахассислар ва Ўзбекистоннинг манфаатдор вазирлик ҳамда идоралари вакиллари ўртасида видеоконференция ташкил этишга келишиб олинди.
UzA