Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 28 йил тўлди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni Qonunchilik saylovi 2019 yil Qonunchilik saylovi 2019 yil O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi XMT doirasidagi xamkorlik (ILO) XMT doirasidagi xamkorlik (ILO) "MAQOM" xalqaro festivali "MAQOM" xalqaro festivali Sayyohlik Sayyohlik O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 28 йил тўлди

ТОШКEНТ, 29 январь. /"Дунё" АА/. Бугун Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 28 йил тўлди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўтган давр мобайнида икки мамлакат раҳбарлари иштирокида 16 та олий даражадаги учрашувлар ўтказилди. 2006 йила стратегик ҳамкорлик тўғрисида Қўшма декларациянинг имзоланиши ўзаро муносабатлардаги муҳим воқеа бўлган бўлса, 2019 йил икки мамлакат ўртасида Алоҳида стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТ доирасида муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Корея Республикасининг БМТнинг Ирқий камситишни бартараф этиш бўйича қўмитаси (2018-2021 йиллар), Иқтисодий ва ижтимоий Кенгаши (2016 йил), Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши (2013-2015 ва 2016-2018 йиллар), Халқаро ҳуқуқ Комиссияси (2017-2021 йиллар), Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича БМТ комиссияси (2013-2019 ва 2019-2025 йиллар), Халқаро телекоммуникация иттифоқи Кенгаши (2010-2014 йиллар)га номзодини қўллаб-қувватлади.

Ўз навбатида, Сеул БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Ўзбекистон ташаббуси билан 2018 йилда қабул қилинган "Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш" ва "Маърифат ва диний бағрикенглик” тўғрисидаги резолюцияларни қўллаб-қувватлади ва ҳаммуаллифлик қилди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. 2019 йил якуни бўйича ўзаро савдо айланмаси 27 фоиз йиллик ўсиш билан 2 миллард 750 миллион доллардан ошди. Ўзбекистон иқтисодиётига Жанубий Кореядан жалб этилган инвестициялар ҳажми 7 миллиард долларни ташкил этган бўлиб, 2020 йил 1 январь ҳолатига кўра мамлакатимизда Жанубий кореялик инвесторлар иштирокида 811 та корхона, шу жумладан 100 фоиз хорижий капиталга эга 354 та корхона фаолият кўрсатмоқда.

Маданий-гуманитар соҳада ҳам амалий мулоқот ривожланиб бораётганини таъкидлаш мумкин. Ҳозирда мамлакатимиздаги 13 та университет, 48 та мактаб ва лицейларда корейс тили хорижий тил сифатида ўрганилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон олий таълим муассасалари Корея Республикасининг 45 дан ортиқ олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатган. Тошкентда Инҳа (логистика, компьютер ва дастурий инжиниринг), Пучон (мактабгача таълим, корейс тили, меъморчилик) ва Ёжу (меъморчилик ва қурилиш, муқобил энергетика, бизнесни бошқариш, туризм) университетларининг филиаллари фаолият кўрсатмоқда.

Бугун 7 минг 500 га яқин ўзбекистонлик талаба Корея Республикасида таҳсил олмоқда.

Ўзаро муносабатларнинг ҳуқуқий асослари 180 та ҳужжатдан иборат. Улар, жумладан савдо, инвестиция, солиққа тортиш, ҳаво қатнови, фан, маданият, туризм, хавфсизлик ва терроризмга қарши курашиш, табиий бойликларни ривожлантириш, суд ва бошқа соҳаларни қамраб олган.