Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги парламентлараро алоқалар фаоллашмоқда

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги парламентлараро алоқалар фаоллашмоқда

Мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фен Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси “Жанубий Корея – Ўзбекистон” парламент дўстлик ассоциацияси раиси Пак Кванг Он билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Жанубий Корея парламентлари ўртасида муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Пак Кванг Он сўнгги пайтларда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги парламентлараро мулоқот фаоллашаётганини таъкидлаб, парламентларимиз тажрибасини ўзаро ўрганиш, биргаликда халқаро конференциялар ўтказиш, мунтазам равишда делегациялар алмашинувини йўлга қўйиш борасида амалий ишлар қилинаётганини таъкидлади.

Хусусан, 2017 йил сентябрь ойида Корея Республикаси Миллий Ассамблеясининг ўша вақтдаги Спикери Чон Сэ Гюн бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлган эди. 2018 йилда Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги Олий Мажлис қуйи палатаси делегацияси, 2019 йили Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева расмий ташриф билан Корея Республикасида бўлди.

Айниқса, жорий йил апрель ойида Корея Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи ва икки томонлама муносабатлар ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан қатор учрашувлар ўтказилгани парламентлараро алоқаларни янги босқичга кўтарди. Суҳбатдошнинг айтишича, биринчи марта Жанубий Корея парламенти делегацияси тўлиқ таркибда Ўзбекистон раҳбари томонидан қабул қилиниб, томонлар самимий ва дилдан суҳбатлашди.

Пак Кванг Он юртимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган демократик янгиланишлар ва парламентаризмни ривожлантиришга оид ислоҳотларга юқори баҳо берди.

“Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ҳамда алоҳида стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда парламентлараро алоқаларнинг ўрни муҳим, - деди Пак Кванг Он. – Хусусан, икки мамлакат парламентлари ҳукуматлараро ҳамкорликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Шу боис ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрган Жанубий Корея парламенти делегацияси таркибидан давлат бошқаруви, молиявий сиёсат, саноат, савдо, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, экология, соғлиқни сақлаш, меҳнат муносабатлари, маданият, спорт ва туризм каби устувор йўналишлар бўйича қўмиталар аъзолари жой олган эди.

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳамкорлигини чуқурлаштириш, жорий йил турли даражаларда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар режалари батафсил кўриб чиқилди. Жумладан, июнь ойининг иккинчи ярмида “Жанубий Корея – Ўзбекистон” парламент дўстлик ассоциациясининг янги таркиби билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи янги таркиби ўртасида биринчи мулоқотни ўтказишга келишиб олинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея ишбилармон доиралари ўртасидаги шериклик имкониятини ошириш ва ўзаро сармоя киритиш ҳажмини кенгайтиришда парламентларимизнинг салоҳиятидан янада унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

Жанубий Корея томонига жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича амалий ишлар бошлангани, бу йилги сайловлар халқаро кузатувчилар томонидан берилган тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этган ҳолда ўтказилиши ҳақида маълумот берилди. Бўлажак сайловларда Корея Республикаси парламенти депутатларидан иборат гуруҳнинг халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этиши муҳимлиги айтиб ўтилди.

Учрашув якунида икки мамлакат депутатлик корпуслари ўртасида амалий алоқаларни ривожлантиришга келишиб олинди.

/«Дунё» АА/.