Ўзбекистон вакили илк маротаба БМТ ЕИКнинг Ер ресурсларини бошқариш бўйича ишчи гуруҳи аъзолигига сайланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Женевада 2025–2027 йиллар учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссиясининг (БМТ ЕИК) Ер ресурсларини бошқариш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари сайлови бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мазкур ҳукуматлараро органга тарихда илк бор Ўзбекистон вакили бир овоздан сайланди.
Ишчи гуруҳнинг янги таркибига Ўзбекистон билан бир қаторда Испания, Италия, Греция, Германия, Сербия ва Туркия каби давлатлар вакиллари кирди.
Ишчи гуруҳ ер ресурсларини бошқариш соҳасида халқаро сиёсатни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. Унинг фаолияти ерга бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олишнинг самарали тизимларини ривожлантириш, ердан барқарор фойдаланишни рағбатлантириш, кадастр инфратузилмасини яхшилаш ва геофазовий маълумотлардан кенгроқ фойдаланишга қаратилган.
Бундан ташқари, гуруҳ ер сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, унинг мониторинги ва кадастр лойиҳаларини ишлаб чиқишда ҳукуматларга эксперт ёрдамини кўрсатади.
Сайловлар Ишчи гуруҳнинг 14-сессияси доирасида бўлиб ўтди. Тадбир давомида Ўзбекистонда миллий кадастр тизимини рақамлаштириш, кадрлар тайёрлаш ва илғор халқаро тажрибани жорий этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тақдимоти ўтказилди.
Ишчи гуруҳга аъзолик Ўзбекистонга рақамли трансформация, урбанизация, иқлим ўзгариши ва ўзаро боғлиқ иқтисодий экотизимларнинг ўсиши шароитида ерга эгалик қилиш бўйича глобал сиёсатни ишлаб чиқишда иштирок этиш учун янги имкониятлар очади.