Ўзбекистон вакили Парламентлараро Иттифок Ижроий кўмитаси аъзолигига сайланди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Айни кунларда парламент аъзоларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Сербия пойтахти Белград шаҳрида бўлиб ўтаётган Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеясининг 141-сессияси ишида қатнашмоқда.
1889 йилда тузилган Парламентлараро Иттифоқ турли давлатларнинг миллий парламент гуруҳларини бирлаштирувчи халқаро (ҳукуматлар қарамоғида бўлмаган) ташкилотлардан бири ҳисобланади. Парламентлар ўртасидаги алоқаларни рағбатлантириш ва халқаро тинчлик ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишида биргаликда фаолият кўрсатиш учун уларни бирлаштириш мазкур ташкилотнинг асосий вазифаларидан биридир. Айни вақтда Парламентлараро Иттифоққа 178 давлат парламентлари аъзо ҳисобланади. 2017 йил 13 октябрдан Ўзбекистон Республикаси мазкур ташкилотдаги аъзолигини қайта тиклади.
Парламентлараро Иттифоқ БМТ билан яқин хамкорлик қилади ва унинг мақсадлари ҳамда вазифаларини қўллаб-қувватлаб келади. Парламентлараро Иттифоққа БМТнинг Бош Ассамблеяси қошидаги кузатувчи-ташкилот мақоми берилган.
Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеясининг 141-сессиясида 2020-2022 йилларга Парламентлараро Иттифоқнинг Евросиё гуруҳидан Парламентлараро Иттифоқнинг Ижроия Қўмитаси аъзолигига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар нодавлат ташкилотлар ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, академик Акмал Саидовнинг номзоди илгари сурилган эди.
Бугун — 18 октябрь куни ўтказилган юқори мақомдаги мажлисда А.Саидов номзоди тасдиқланиб, у Парламентлараро Иттифоқнинг Евросиё гуруҳидан Парламентлараро Иттифоқнинг Ижроия Қўмитаси аъзолигига сайланди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси вакилининг Парламентлараро Иттифоқнинг Ижроия Қўмитасидаги аъзолиги мамлакатимизга халқаро парламентлараро тузилмаларининг фаолият майдонларидан самарали фойдаланиш, ўзаро манфаатли, узоқ муддатли, конструктив халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш, илғор амалиёт билан танишиш, энг муҳими, Ўзбекистон манфаатларига оид долзарб масалаларни фаол илгари суриш имконини беради.
Шахдам қадамлар билан тараққий этиб бораётган Ўзбекистон халқаро парламент институтлари томонидан ҳам ҳақли равишда эътироф этилаётгани Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган туб ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг тан олиниши белгисидир.
UzA