Ўзбекистон ваколатхонаси Монс шаҳрида ўтказилган «НАТОга шерик давлатлар куни» тадбирида иштирок этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

12 май куни Монс шаҳрида НАТОнинг Европадаги қўшма қўмондонлиги қароргоҳида ташкилотга аъзо давлатлар ва шерик мамлакатлар вакиллари иштирокида «НАТОга шерик давлатлар куни» ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбирдан мақсад – НАТОга аъзо ва шерик давлатларнинг маданияти, урф-одатлари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ва таомларини намойиш этиш орқали ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.
Ушбу анжуман НАТОнинг асосий маданий тадбирларидан бири бўлиб, 2005 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинади.
Жорий тадбирда 30 дан ортиқ НАТОга аъзо ва унга шерик давлатларнинг 200 дан ортиқ вакиллари, шунингдек, Ташкилот бош қароргоҳи ҳамда унинг таркибий тузилмалари ходимлари қатнашишди.
Ўзбекистон ваколатхонаси вакиллари ўзбек халқининг маданияти, урф-одатлари, миллий анъана ва қадриятларини, шунингдек, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси намойиш этдилар.
Меҳмонларга ўзбек миллий таомлари - тўй оши, дўлма, қазон кабоб, сомса, нон ва ширинликлар улашилди. Ўзбек миллий ошхонасининг шоҳ таоми - палов тарихи, уни тайёрлаш усуллари иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди.
Тадбирда Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги динамикаси юқори баҳоланди, шунингдек, Ўзбекистон вакилларининг ташкилот тадбирларида иштироки миқдорий ва сифат жиҳатидан ўсиб бораётгани эътиборга лойиқлиги таъкидланди.
БРЮССЕЛЬ, 15 май. /«Дунё» АА/.