Ўзбекистон ЮНЕСКО бош директори сайловида амалдаги раҳбар Одри Азуле номзодини қўллаб-қувватлайди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ЮНЕСКО Ижроия қўмитасининг 2 декабрь куни иш бошлаган 210-сессияси 2021 йилнинг 27 январига қадар давом этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
Ўзбекистон туризмни ривождантириш давлат қўмитаси манбасига кўра, тадбир ялпи мажлисида ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле ташкилот фаолияти ҳақида сўз юритар экан, келгуси йил иккинчи муддатга эгаллаб турган лавозимига ўз номзодини илгари суриш истаги ҳақида расман эълон қилган.
ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги миллий комиссияси раиси, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, ялпи мажлисда мамлакатимизнинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси раҳбари ҳам иштирок этиб, Ўзбекистон 2021 йилнинг ноябрь ойида бош конференция 41-сессияси доирасида бўлиб ўтадиган сайловда Одри Азуле номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Одри Азуле ташкилотни самарали ва профессионал тарзда бошқариб, халқаро ҳамжамиятни мураккаб дамларда, жумладан, бугунги пандемия шароитида ўзаро мулоқот, англашув ва тинчликни тарғиб қилиш орқали бирлаштира олгани алоҳида қайд этилган. Тадбир доирасида мамлакатимизнинг ЮНЕСКОдаги вакили ташкилот тўғри йўлда экани ҳамда Ўзбекистон келгусида ҳам унинг шу йўсинда ривожланиши тарафдори эканини қўшимча қилган. Хусусан, Азуле маърузасида илгари сурилган бутун дунёда таълим, илм-фан, технологиялар ва ахборот олиш кўламини янада кенгайтирувчи, шунингдек атроф-муҳит билан янада хавфсиз ва самарали мулоқот қилиш усулларини ишлаб чиқишни ҳамда инсоннинг асосий ҳуқуқларини тарғиб қилиш орқали адолатли ва тинчликсевар жамиятни яратишга доир саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи стратегик мақсадлар сурилган таклифлари алоҳида эътироф этилган.
Тадбирда мамлакатимизнинг ноёб моддий ва номоддий маданий меросини тарғиб қилиш соҳасида Ўзбекистон томонининг ташкилотга аъзо давлатлар ва ЮНЕСКО Котибияти билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга тайёр эканлиги қайд этилди.
Ўзбекистон вакили «Бахши санъати»ни Инсониятнинг номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига киритиш ва «Ипак йўли: Зарафшон-Қорақум йўлаги» трансмиллий файлини Жаҳон мероси рўйхатига киритиш масаласида ҳамкорларнинг қўллаб-қувватлашига катта ишонч билдиришини таъкидлади.
«Дунё» АА