Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотининг 12-Вазирлар конференциясида иштирок этмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Женевада (Швейцария) Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) олий бошқарув органининг йиғилиши - ЖСТнинг 12-Вазирлар конференцияси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, 12-15 июнь кунлари бўлиб ўтадиган тадбирда ЖСТга аъзо мамлакатлар ва кузатувчи давлатлар савдо вазирлари ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.
12 июнь куни дастур доирасида анжуманнинг очилиш маросими ва ялпи мажлис бўлиб ўтди. Ушбу тадбирларда кўп томонлама савдо тизимининг долзарб масалалари, шу жумладан коронавирус пандемияси оқибатларига қарши курашиш, турли хил COVID-19 штаммларига қарши вакциналар ишлаб чиқаришда Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо билан боғлиқ жиҳатлари тўғрисидаги битим қоидалари (ИМҲСЖ)ни қўллашдан воз кечиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, балиқчилик субсидияларини оптималлаштириш, ЖСТ фаолиятини ислоҳ қилиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Вазирлар конференциясидаги онлайн нутқида Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ЖСТнинг коронавирус пандемияси оқибатларига қарши курашиш, озиқ-овқат инқирозини ҳал қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва кўп томонлама савдо тизимини мустаҳкамлашдаги муҳим ролини таъкидлади.
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт Стратегияси доирасида Ўзбекистон ташқи иқтисодий сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида ЖСТга аъзо бўлишининг мутлақ устуворлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини, жумладан, жорий йилнинг 21-22 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Ташкилот ишчи гуруҳининг 5-йиғилишида фаол илгари суришга тайёрлик билдирилди.
Шунингдек, Вазирлар конференцияси доирасида Ўзбекистон раислигида ЖСТга кираётган мамлакатлар норасмий гуруҳининг (IGAG) делегациялари раҳбарлари - вазирлар даражасидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унинг давомида Ташкилотга қўшилаётган мамлакатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ташкилотга аъзо бўлиш бўйича музокаралар жараёнида номзод мамлакатлар дуч келаётган асосий муаммо ва қийинчиликларни ҳал этиш борасида тўпланган амалий тажриба ва фикр алмашилди.
Вазирлар конференцияси ЖСТнинг олий органи ҳисобланади. Вазирлар конференциясининг йиғилишлари 1994 йил 15 апрелдаги «Жаҳон савдо ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги Марракеш битимининг» 4-моддасига мувофиқ ҳар икки йилда ёки ундан тезроқ вақт давомида ўтказилади. Бугунги кунга келиб 11 та конференция ўтказилди.
«Дунё» АА