Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар Малайзия ОАВ нигоҳида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жорий йилнинг 9 июнь куни Малайзиянинг инглиз тилида босиладиган энг йирик ва кўҳна газетаси – “New Straits Times” раҳбарияти ва вакиллари иштирокида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган брифинг ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
New Straits Times” 1845 йилда ташкил этилган бўлиб, у Малайзиядаги энг қадимги инглиз тилидаги газета ҳисобланади. Кундалик тиражи 200 минг нусхани ташкил этади.
Брифинг давомида иштирокчиларга Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий, сармоявий, туризм, илмий ва академик салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, Малайзия томони Ўзбекистонда амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар ва мамлакат Асосий қонунига киритилган ўзгартишлар билан батафсил таништирилди. Муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик жараёнларига алоҳида эътибор қаратилди.
“New Straits Times” нашриёти гуруҳ бошқарувчи муҳаррири Аҳмад Зайни Камаруззаман Ўзбекистонда амалга оширилаётган янгиланишларни ижобий баҳолади ва ушбу ислоҳотлар мамлакатни янада ривожлантириш, халқ фаровонлигини юксалтиришда муҳим асос бўлаётганини таъкидлади.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистоннинг янги Конституциясида оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлиги, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари кафолатлангани мамлакатимизда сўз ва ахборот эркинлигини янада юксалишини эътироф этдилар.
“New Straits Times” нашриёти республикада бўлажак муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Президенти сайловларини Малайзияда ёритиш мақсадида ўз вакилини халқаро журналист сифатида республикамизга ижодий сафарини аммалга оширишга қизиқиш билдирди.
Тадбир якунида “New Straits Times” газетаси ҳамда унинг Интернет платформалари ва медиаресурсларида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, ташқи сиёсати, бой маданияти ва туристик салоҳиятига оид материалларни мунтазам чоп этиш; ушбу газета вакилларини Куала-Лумпурдаги Ўзбекистон элчихонаси томонидан ташкил этилган тадбирларга, шунингдек, Ўзбекистонда ўтказиладиган йирик халқаро анжуман ва семинарларга таклиф этиш бўйича келишувларга эришилди.
КУАЛА-ЛУМПУР, 12 июнь. /“Дунё” АА/.