Ўзбекистонда бир қатор маълумотлар махфийликдан чиқарилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони ижро этиш фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Адлия вазирлиги манбасига асосланиб.
Қарорга мувофиқ, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони ижро этиш соҳасидаги қуйидаги маълумотлар махфийликдан чиқарилади:
— ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар;
— ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари сони ҳамда улар жойлашган жой тўғрисидаги маълумотлар;
— жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолияти, улар томонидан номенклатура бўйича ва пул билан ифодаланадиган ишлаб чиқарилаётган товар маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар;
— ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар орасида ўлим ҳолатлари сони тўғрисидаги маълумотлар;
— жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва тиббий тусдаги мажбурий чоралар қўлланиладиган маҳкумлар сони тўғрисидаги маълумотлар.
UzA
UzA