Ўзбекистонда "Болалар ва ёшлар ҳаракатда — Марказий Осиёда иқлим ўзгариши" халқаро форуми бошланмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистонда Бутунжаҳон болалар куни ва БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 2023 йилги конференцияси (COP 28) муносабати билан «Болалар ва ёшлар ҳаракатда — Марказий Осиёда иқлим ўзгариши» халқаро форуми ўз ишини бошлайди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбир «Замин» халқаро жамоат фонди томонидан БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Форум болалар ва ёшларнинг иқлим ўзгариши салбий оқибатларига қарши курашишдаги ўрнини, шу жумладан экологик таълимни илгари суриш орқали эътироф этишга бағишланган.
Анжуман иштирокчилари экологик муаммоларни ҳал этишда болалар ва ёшларнинг фаоллигини ошириш, шунингдек, атроф-муҳитни ҳурмат қилиш бўйича миллий, минтақавий ва глобал саъй-ҳаракатларни янада кучайтириш бўйича илғор ғоя ва тажриба алмашадилар.