Ўзбекистонда дунёга машҳур «Nike» бренди остидаги кроссовкаларни ишлаб чиқариш бошланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Андижон вилоятида иш бошлаган «Sino International» хорижий компанияси «Nike» бренди остидаги кроссовкаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати маълумотига кўра, «Nike» трансмиллий компанияси ўз бренди остидаги спорт поябзалларини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришга 2019 йилда расман рухсат берган эди.
Америка брендини Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича «Ўзчармсаноат» уюшмаси томонидан ишлаб чиқилган алоҳида стратегия асосида дунёга машҳур «Nike» бренди оиласининг ишлаб чиқарувчилари қаторидан мамлакатимиз номи ҳам жой олди.
«Sino International» хорижий компанияси ўтган 5 йил мобайнида «Nike» компанияси томонидан белгилаб берилган барча халқаро стандартларни бажарди. Натижада жаҳонга машҳур бренд кроссовкаларининг дастлабки партияси ишлаб чиқарилди.
Бугунги кунда «Sino International» ХКда 50 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Ўзбекистонлик мутахассисларнинг малака ва кўникмалари эса «Nike» компаниясининг Хитойдаги филилалидан келган технологлар, дизайнер ва бичувчилар томонидан оширилмоқда.
«Sino International» хорижий компанияси раҳбари Ронгхуан Фаннинг таъкидлашича, бундан беш йил олдин Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитини ўрганиш ва ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун келган.
«Ҳозирда кунига 6000 жуфт ишлаб чиқараётган бўлсак, келгусида йилига 3 миллион жуфт кроссовка шу линяларда тайёрланади. Бу бўйича корхонамизда бренд талабларини янада мукаммал бажариш бўйича ишлар мувофиқлаштирилмоқда»
«Nike» компанияси стратегиясига асосан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган кроссовкалар Марказий Осиё, Покистон ва кейинчалик Европа бозорларига йўлналтирилади.
«Nike» трансмиллий компанияси спорт поябзалларини ишлаб чиқариш бўйича ҳар бир давлатга тегишли штрих код беради. Ўзбекистон ҳам ушбу штрих кодга эга бўлди. Бу дегани Андижондаги корхона бемалол ушбу бренд томонидан яратилган барча моделдаги кроссовкаларни ишлаб чиқариш хуқуқига эгадир.
«Ўзчармсаноат» уюшма раиси Фахриддин Бобоев ушбу лойиҳа ҳақида қуйидагиларни таъкидлади: «Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалардан бири бўлган жаҳон брендларини соҳага жалб этиш боълиб, бугунги кунда ушбу корхонада ишлаб чиқилган илк «Nike» маҳсулотлари биз учун катта ғурур бўлиши билан бирга, бошқа жаҳон брендлари билан ҳам ҳамкорликларни оърнатишга катта имкониятлар эшигини очиб беради».
«Sino International» хорижий компаниясининг маҳсулотлари аллақачон Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон бозоридан жой эгаллади.
Келгуси йилдан маҳсулотлар Покистонга ҳам юборилади. Sino International бу билан тўхтаб қолмасдан «Adidas» бренди остидаги маҳсулотларни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни мақсад қилган. Ушбу йўналишдаги ишлар ҳам бошланган.
«Дунё» АА