Ўзбекистонда Гендер статистикасини юритиш мезонлари ҳақида маълумот берилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда «Гендер статистикасини юритиш» мавзусида вебинар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълум қилишича, унда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзолари, Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари, Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ва ушбу соҳада фаолият юритаётган вазирлик ва идоралар масъуллари иштирок этди.
Вебинарда халқаро меҳнат стандартлари қоидалари, меҳнат муносабатларида гендер статистикасини юритишнинг ўзига хос масалалари, меҳнат қонунчилигида хотин-қизлар учун белгиланган кафолатлар билан боғлик масалалар муҳокама қилинди.
Ҳалқаро меҳнат ташкилоти мутахассислари Умберто Каттанео ва Флоренция Боннет, Розалия Вазкез-Альвареснинг ушбу мавзуда тақдимот ўтказди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида вебинар иштирокчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда мавзуга доир мисоллар ва реал ҳолатлар билан танишиб, ўз мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек, иштирокчилари ва халқаро мутахассислар соҳадаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашди.
/«Дунё» АА/.