Ўзбекистонда германиялик ҳамкорлар билан қиймати 100 миллиард доллардан зиёд 10 дан ортиқ қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Германия Савдо-саноат палатаси бошқаруви аъзоси доктор Фолкер Трайер бошчилигидаги Германия делегациясининг юртимизга ташрифи доирасида жорий йилнинг 14 сентябрь куни пойтахтимизда «Ўзбекистонда Германия иқтисодиёти куни»га бағишлаб, Ўзбекистон-Германия ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда саноат кооперациясини ривожлантиришга доир бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг (ИССВ) маълумотига кўра, тадбирларга бой дастур давра суҳбати билан бошланди. Ушбу тадбир давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари ва истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Тадбирни Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Абидов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Жамшед Ўроқов, Германия Савдо-саноат палатаси ташқи савдо бўйича бош ижрочи директори, бошқаруви кенгаш аъзоси Фолкер Трайер, Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш федерал вазирлигининг ташқи савдони молиялаштириш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Герлинд Хекман, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори Мурод Мирзаев ва Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тило Клиннер кириш сўзи билан очди.
Ўз қутлов нутқида спикерлар Ўзбекистон Германияни Европа Иттифоқининг стратегик ҳамкори деб билиши ҳамда бугунги кунда иккала томон ҳам ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганлигини таъкидладилар. Шу билан бирга, янги истиқболли ташаббусларни илгари суриш орқали икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини ошириш зарурлигига эътибор қаратилди.
Давра суҳбатидан сўнг B2G форматидаги учрашувлар ва «Ўзбекистонда Германия иқтисодиёти куни 2023» анжумани ташкил этилди.
Конференцияда Германия ва Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятининг 300дан ортиқ вакиллари, инвесторлар, шунингдек, Ўзбекистон вазирликлари ва идоралари раҳбарлари ва мутахассислари қатнашдилар.
Конференция дастурига «Ўзбекистонда немис дуал таълим тизими: имкониятлар ва истиқболлар» ва «Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги энергетика соҳасини ўзгартириш борасида ҳамкорлик» мавзуларидаги панел мунозаралари киритилди.
Анжуман иштирокчиларининг таъкидлашича, бу каби йирик халқаро тадбирлар ишбилармонлик алоқаларини янада кенгайтириш, икки томонлама савдони ривожлантириш, қўшма инвестиция лойиҳалари ва ташаббусларини илгари суриш истиқболлари ва имкониятларини аниқлаш, умуман, ҳар икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги икки йилда Ўзбекистонга киритилган Германия инвестицияларининг умумий ҳажми қарийб 2 миллиард еврони ташкил этди. Шунингдек, ҳозирги пайтда Германия ҳамкорлари билан бирга қиймати 100 миллиарддан ортиқ бўлган 10 дан кўпроқ қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Сўнгги 6 йилда Ўзбекистонда Германия капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар сони қарийб 3 баробар ўсиб, бугунги кунда бу кўрсаткич 200 тага етди. Жорий йилнинг 6 ойи давомида 17 та қўшма корхона ишга туширилди.
ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /«Дунё» АА/.