Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистонда «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистонда «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қарорда маълум қилинишича, кўкрак нишони билан Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида фидокорона меҳнат қилган, шунингдек, хорижий мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантиришда самарали натижаларга эришган маҳаллий ва хорижий давлат органлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, маҳаллий ва хорижий ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ижодий жамоалар ҳамда бошқа юридик шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Кўкрак нишони ҳар йили 30 июль — Халқлар дўстлиги куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.

Нишон билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир марта тўланадиган пул мукофоти берилади.

«Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Унинг олд томони пастки қисми марказида кўтарилаётган қуёш нурлари ҳамда ҳилпираб турган Ўзбекистоннинг рангли байроғи фонида зарҳалланган Ўзбекистон харитаси ҳамда меридианлари ва параллелларини акс эттирган кўк рангдаги Ер шари тасвири жойлашган. Унинг юқори қисмида дўстлик ва эрксеварлик рамзи бўлган Ҳумо қуши тилла рангда тасвирланган.

Кўкрак нишони айланаси бўйлаб зарҳал ҳошияли оқ эмаль фонидаги доира билан ўралган. Айлананинг юқори қисмида ҳарфларининг баландлиги 3 миллиметр бўлган «XALQLAR DO‘STLIGI» сўзлари ёзилган. Унинг пастки четлари бўйлаб фахр-ифтихор ва шараф маъноларини ифода этувчи иккита дафна япроғи жойлаштирилган.

Кўкрак нишонининг орқа томонида Ўзбекистоннинг Давлат герби тасвирланган. Унинг қалинлиги — 2,5 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир. Нишоннинг олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.

«Дунё» АА