Ўзбекистонда хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарнинг энг кўп улуши савдо соҳасига тўғри келади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Cтатистика давлат қўмитаси Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унга кўра, 1 октябрь ҳолати бўйича хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 14 минг 768 та бўлиб, улардан 6 минг 267 таси қўшма корхона, 8 минг 501 таси эса хорижий корхоналардир.
Тармоқлар бўйича хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг энг кўпи – 4 минг 409 таси савдо, 4 минг 199 таси саноат, 1 минг 202 таси қурилиш, 742 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 606 таси турар жой ва озиқ-овқат хизматлари, 606 таси ахборот ва коммуникация, - 588, ташиш ва сақлаш - 417, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар - 219 ва 2 минг 386 таси эса бошқа соҳаларда фаолият кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистонда энг кўп Россия капитали иштирокидаги корхоналар фаолият кўрсатмоқда.
«Дунё» АА