Ўзбекистонда илк бор онлайн поликлиника синов тариқасида ишга туширилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ТОШКЕНТ, 23 апрель. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизда илк бор “Шифокордан сўранг” онлайн поликлиникаси синов тариқасида ишга туширилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “AskDoctor” компанияси ва UZINFOCOM Ягона интегратори ҳамкорлигида ишлаб чиқилган мазкур лойиҳа ўзбек ва рус тилларида фаолият юритади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.
Ушбу онлайн хизматдан Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, карантин тадбирлари даврида мутлақо бепул ҳисобланади. Хизматдан фойдаланиш учун махсус дастурларни ўрнатиш талаб этилмайди ва Интернет браузерига эга ҳар қандай қурилма (смартфон, планшет, ноутбук, компьютер) орқали фойдаланиш мумкин. Браузер созламаларида сайтнинг микрофон ва вебкамера қурилмаларидан фойдаланишига рухсат берилишига алоҳида аҳамият бериш керак.
Шунингдек, мамлакатимиздаги ноқулай санитария-эпидемиологик вазият даврида шифокорлар маслаҳати бепул эканлигини инобатга олиб, шифокорлар билан мулоқот сўзлашув маданиятига риоя қилган ҳолда, ҳақорат ва таҳдидларсиз ўтиши лозим.
“Онлайн маслаҳат тўлиқ даволаниш ҳисобланмайди. Зарур ҳолда шифокор-консультант тез ёрдам чақириши ёки шифокор кўригига йўналтириши мумкин”, дейилади вазирлик хабарида.
Ушбу лойиҳадан фойдаланиш учун www.AskDoctor.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтиш керак. Бунинг учун алоқа маълумотларини киритиб, телефон рақам орқали тасдиқлаш лозим бўлади. Сўнгра тегишли йўналиш бўйича шифокор ва қулай бўлган алоқа усулларидан (чат, аудио ёки видео) бирини танлаш лозим.