Ўзбекистонда «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони таъсис этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони ҳақидаги» қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» фармони ижросини таъминлаш, ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда катта ҳисса қўшган фуқаролар рағбатлантириш мақсадида «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони таъсис этилди.
«Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони тўғрисидаги Низом мувофиқ «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари тасдиқланди.
«Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг буюртмасига асосан «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини белгиланган тартибда тайёрланишини таъминлайди.
«Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони ҳар йили 10 дакабрь — Халқаро инсон ҳуқуқлари куни арафасида тоширилади.
«Дунё» АА