Ўзбекистонда ислоҳотлар дастурининг натижадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриб чиқилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти иштирокида йиғилиш ўтказди.
Мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурининг натижадорлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларнинг бориши ва келгуси режалар кўриб чиқилди.
Инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш, хориждаги етакчи компания ва молиявий институтларни жалб қилган ҳолда иқтисодиётнинг турли тармоқларида йирик лойиҳаларни илгари суриш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёни ва мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини юксалтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.