Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистонда Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги октябрь ойида кенг нишонланади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистонда Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги октябрь ойида кенг нишонланади

Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъат соҳаларида миллий меросимизни тиклаш, Камолиддин Беҳзоднинг бой ижодий меросини халқимизга етказиш, соҳа ривожига катта ҳисса қўшган атоқли рассом ва халқ усталари хотирасини абадийлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг йиғилиши ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири.

Камоллиддин Беҳзод нафақат ўзбек ва Шарқ халқлари маданияти тарихида ўчмас из қолдирган, балки у жаҳон тамаддуни хазинасини ўзининг ажойиб қимматбаҳо дурдоналари билан бойитган, бутун дунё цивилизацияси тарихида салмоқли ўрин олган буюк ва забардаст санъаткордир. Хусусан, ўзбек миллий тасвирий санъати миниатюра мактабининг йирик намояндаси ҳамдир.

Мамлакатимизда буюк мўйқалам соҳибининг ижоди ва фаолиятини ўрганиш борасида тизимли ишлар, илмий тадқиқотлар ўтказилган. Унинг қаламига мансуб миниатюра ва тасвирий санъатнинг бошқа турларига оид асарларни топиш, уларни келажак авлодга етказиш учун кенг қамровли изланишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилда аллома юбилейини нишонлаш ва унга пухта тайёргарлик кўриш борасида ўтказилган мазкур йиғилиш ҳам Камолиддин Беҳзод шахсига кўрсатилаётган эътиборнинг яна бир яққол далилидир.

Йиғилиш баёнига кўра, Ўзбекистон Бадиий академияси, Фанлар академияси, Маданият вазирлиги таклифига биноан Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги мамлакатимизда жорий йил 14-16 октябрь кунлари кенг нишонланади. Тадбир доирасида халқаро симпозиум ўтказиш белгиланган.

Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўгказиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Юбилей тадбирлари доирасида Камолиддин Беҳзод издошлари асарлари, хаттотлик санъати намуналари, замонавий миниатюра асарларидан иборат халқаро кўзтгазма ўтказилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академияси «Камолиддин Беҳзод ижоди Шарқ ва Ғарб бадиий маданияти кесимида» мавзуида халқаро конференция, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик қўлёзмалар институти фондидаги Бухоро ва Самарканд миниатюра мактаблари намуналари кўргазмасини ташкил этиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари Ўзбекистон ижкодкорларнп қўллаб-қувватлаш «Илҳом» жамоат фонди ёш истеъдодли ижодкорларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Камолиддин Беҳзод издошлари» миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий танловини ўтказади.

Мазкур танлов ёш ижодкорларда ўз асарларида инсонпарварлик ғояларини, эзгу интилиш ҳиссини, гўзаллик тўғрисидаги тасаввурни ифодалашга ҳамда улуғ аждодларимиз мероси билан фахрланиш туйғуларини шакллантиришга хизмат қилади.

UzA