Ўзбекистонда кечаётган конституциявий ислоҳотлар Европа ОАВ диққат марказида
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Европанинг «EU Reporter» ахборот платформасида «Конституция ислоҳоти: Ўзбекистонни модернизация қилиш йўлидаги янги саҳифа» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда мақола муаллифи - «Diplomatic World Institute» (Бельгия) таҳлил марказининг лойиҳа бошқаруви бўйича менежери Алберто Туркстра ҳозирги пайтда Ўзбекистон сиёсий ҳаётида рўй бераётган муҳим воқеа – Конституция ислоҳотлари билан боғлиқ асосий маълумотларни ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилган.
Мақолада қайд этилганидек, 2022 йил Конституция ислоҳоти учун рамзий йил ҳисобланади, чунки декабрь ойида Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатидаги Конституцияси қабул қилинганига 30 йил тўлади.
“Конституциявий ислоҳотлар зарурати амалдаги Асосий Қонуннинг замонавий талаблар, стандартлар ва демократик тамойилларга жавоб бермаслигидан келиб чиқмайди, у замонавий талабларга жавоб беради, бироқ ҳозир биз шу қадар тез ўргарувчан даврда яшаётганимиз боис айрим қонун-қоидалар жуда тез эскириб қолмоқда. Шу сабабдан ҳам, Конституция догма эмаслигини назарда тутган ҳолда, у ҳаракатлар учун дастур бўлмоғи лозим. Биз Янги Ўзбекистон ва унинг ривожланишига мос келадиган янги қоидаларни жорий қилишимиз керак», дея Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидовнинг сўзларидан иқтибос келтиради «EU Reporter».
«Дунё» АА