Ўзбекистонда Латвиянинг янги элчиси фаолият бошлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Латвия элчиси этиб тайинланган Рейнис Трокшни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, вазир элчини масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ҳамда унинг кўп қиррали Ўзбекистон-Латвия ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлида ишлашига умид билдирди.
Суҳбат чоғида аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ва турли даражадаги бўлажак расмий учрашувлар жадвали муҳокама қилинди.
Томонларниг сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришдан бирдай манфаатдорлиги маълум қилинди.
Ўзбекистон ва Латвиянинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги ва айрим минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Рейнис Трокш 40 ёшда, Латвия ТИВ департаменти директори лавозимида ишлаган. Дипломат Латвиянинг Тошкентдаги дипломатия ваколатхонасига 2017-2021 йилларда раҳбарлик қилган Михаилс Попковс ўрнини эгаллади.
/«Дунё» АА/.