Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастури лойиҳаси муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча «Ўзбекистон Республикасида муносиб меҳнат бўйича Мамлакат дастурини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси натижалари бўйича видеоконференцалоқа шаклида давра суҳбати ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси манбасига кўра, давра суҳбатида Олий Мажис Сенати Раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси раиси Танзилла Норбоева иштирок этди.
Тадбирда Халқаро меҳнат ташкилоти Бош директорининг ёрдамчиси Х.Коллер, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Д.Розенблюм, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Х.Фрейзер ҳам қатнашди.
Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилган давра суҳбатида ушбу соҳада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.
Давра суҳбатида «Ўзбекистон Республикасида муносиб меҳнат меҳнат бўйича 2014-2020 йилларга мўлжалланган Мамлакат дастури» доирасида амалга оширилган ишларнинг тақдимоти ўтказилди.
Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда 2013 йилдан бошлаб мамлакатимизда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида яқин ҳамкорликда қатор ишлар амалга ошириб келмоқда.
Хусусан, ушбу йўналишдаги ишларни тизимли йўлга қўйишда Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурининг қабул қилиниши ва амалга оширилиши муҳим аҳамият касб этди.
Дастур доирасида мамлакатимизда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига оид миллий қонунчиликни такомиллаштириш, халқаро меҳнат нормаларини амалиётга татбиқ этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон шу кунга қадар Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг 17 та конвенцияси, хусусан, барча 8 та асос солувчи конвенцияларини ратификация қилди. Биргина 2020 йилда меҳнат соҳасига оид миллий қонунчилигимизни янада такомиллаштириш, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишларига тўлиқ барҳам беришга қаратилган 16 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.
Халқаро меҳнат ташкилоти билан «Ўзбекистон Республикасида муносиб меҳнат меҳнат бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган Мамлакат дастури»ни қабул қилиш ва амалиётга татбиқ этишга келишиб олинди.
«Дунё» АА.