Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда 50 дан зиёд лойиҳа амалга оширилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда 50 дан зиёд лойиҳа амалга оширилди

Кеча Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълум қилишича, унда Миллий комиссия ва ҳудудий комиссиялар аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Олий Мажлиси Сенати Раиси, Миллий комиссия раиси Танзила Норбоева бошқарди.

Йиғилишда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий маърузачи томонидан тайёрланган ахборот, Комиссия томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида сўз юритилди.

Хусусан, миллий маърузачи томонидан тайёрланган ахборотда соҳада миллий қонунчиликни такомиллаштириш борасида олиб борилган ишлар, кўрилган ташкилий ва амалий чоралар, мавжуд муаммолар ҳамда уларни ҳал этиш бўйича таклифлар акс эттирилгани таъкидланди.

Ўтказилган тадбирлар натижасида одам савдоси билан боғлиқ 93 та жиноят қайд этилиб, уларнинг 51 таси шаҳвоний фойдаланиш, 3 таси меҳнатдан фойдаланиш, 39 таси чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятларни ташкил этган.

Мажбурий меҳнатнинг олдини олиш мақсадида 5 684 та ташкилот ўрганилиб, мажбурий меҳнатга йўл қуйган 106 нафар ҳамда иш ҳақларини ўз вақтида бермаган ва меҳнат шароитлари яратмаган 125 нафар мансабдор шахсга маъмурий жарималар қўлланилган.

Таъкидланишича, пахта йиғим-терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш юзасидан мониторинг ўтказилди. Мониторинглар натижаларига кўра, пахтачиликда болалар ва мажбурий меҳнатдан тизимли фойдаланишга тўлиқ барҳам берилганлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган 50 дан зиёд лойиҳалар амалга оширилди.

Йиғилишда мамлакатимизда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар қаторида мавжуд муаммолар, йўл қўйилган камчиликлар ҳам танқидий муҳокама қилинди.

/«Дунё» АА/.