Ўзбекистонда тиббиёт туризми учун яратилаётган шарт-шароитлар Саудия Арабистони ОАВ диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Саудия Арабистонининг «Swift News» электрон нашрида «Ўзбекистон санаторияларда табиий даволанишни таклиф этади» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Нашрда Ўзбекистон қадимдан Марказий Осиё минтақасида ўзининг юқори тиббий хизмат кўрсатадиган соғломлаштириш масканлари билан машҳур бўлгани таъкидланган. «Шифо талаб беморларнинг даволанишига ижобий таъсир кўрсатиш учун ушбу соғломлаштириш масканлари шаҳар чеккаси ва тоғ ён-бағирларида жойлашган, - дейилади мақолада. – Дам олиш масканларида аниқ лабораториялар ишлари, консультатив текширувлар, замонавий диагностика усуллари, стандарт муолажалар ва мураккаб операцияларгача амалга оширилади».
Мақолада ушбу оромгоҳларда анъанавий тиббиёт усулида даъво чоралари кўрилиши маълум қилинган. «Ўзбек халқ табобати Ибн Сино усулида вужудга келган ва бугунги кунда ҳам кенг қўлланилмоқда. Акупунктура (нина санчиш), зулук солиш, ҳижома, лой терапияси, гидротерапия (сув муолажалари), иқлим терапияси ва турли хил спа муолажалари шулар жумласидандир», - таъкидлайди электрон нашр.
Мақолада, шунингдек, СПА муолажалари ҳақидаги батафсил маълумотлар муштарийлар эътиборига тақдим этилган. «Бу шаҳардаги шовқин-сурондан йироқда дам олиш усулидир. Ўзбекистонлик мутахассислар ташриф буюрувчининг шифо топиши ва гўзалликка эришиши йўлида профессионал ёрдам кўрсатадилар», - ёзади «Swift News».
«Дунё» АА