Ўзбекистонда волейбол спорт турини ривожлантириш бўйича Польша тажрибаси қўлланилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон элчихонасида Польша волейбол федерацияси аъзоси, Волейбол ўқув марказлари лойиҳаси раҳбари Вальдемар Вспанялог ва спорт менежери Яцек Беднарек билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Унда спорт таълими ва мутахассислар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик масалалари, шунингдек, Польшанинг волейбол спорт турини ривожлантириш бўйича тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Польша томони ўз тажрибаси билан ўртоқлашишга ва волейболни ривожлантириш бўйича тизим ва ўқув дастурларни Ўзбекистон шароитига мослаштириш имкониятларини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.
Мураббийлар ва мутахассислар учун қўшма ўқув дастурлари, тренинглар ўтказиш ҳамда икки мамлакат спорт муассасалари ўртасида тажриба алмашиш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, қўшма мусобақалар, ўқув-машғулот йиғинлари ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш учун халқаро экспертларни жалб этишга эътибор қаратилди.
Томонлар Ўзбекистонда волейбол спортининг ривожланиши ҳолатини таҳлил қилиш ва волейболни янги даражага чиқариш бўйича тавсиялар тайёрлаш учун поляк экспертини маслаҳатчи сифатида таклиф қилиш, ўзбек мураббийлари малакасини ошириш учун икки нафар поляк мураббийини жалб қилиш, "Мактаб волейбол марказлари" лойиҳасини ўрганиш мақсадида мамлакатимиз экспертларидан иборат гуруҳнинг Польшага сафарини ташкил этиш каби таклифларни қўллаб-қувватладилар.