Ўзбекистондан афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Президентининг топшириғига асосан, афғон халқига 169 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари карвони "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати telegram канали маълумотига кўра, инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15 тонна ўсимлик ёғи, 10 минг 80 дона консерваланган гўшт маҳсулотлари (тушёнка), 22 тонна макарон, 24 тонна шакар ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган лапша (Ҳот ланч) ўрин олган.
Шу муносабат билан Ҳайратон шаҳридаги "Astras" компанияси ҳудудида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эркин Ҳамраев ва Афғонистоннинг Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо ҳамда икки томон расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олган Балх вилояти расмийлари давлатимиз раҳбари ва халқимизга оғир пайтда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдиришди. Биродар икки халққа фаровонлик тилаб дуолар қилинди.