Ўзбекистонга 30 та кислород концентратори олиб келинди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Сингапурнинг “Temasek Foundation” фонди 30 дона “Yuwell 7F-5” кислород концентраторини беғараз асосда тақдим этди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.
Бугун, 22 июль куни юкларни Ўзбекистон томонига расмий топшириш маросими бўлиб ўтди.
Кислород концентраторини мамлакатимизга жўнатиш билан боғлиқ ташкилий жараён Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонаси томонидан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 20 июль куни ўтган Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида пандемия билан боғлиқ ҳолат ҳамда уни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар масалаларига бағишланган видеоселектордаги топшириқлар ижроси доирасида амалга оширилди.
Сингапур томонининг 30 та кислород концентраторини етказиб бериш бўйича қарор Ўзбекистонда COVID-19 га қарши комплекс чора-тадбирлар ва қатъий ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида ўз вақтида ва манзилли кўрсатилган ёрдам бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бу ҳамкор мамлакатнинг Ўзбекистон тиббий муассасаларининг самарали фаолият юритиши учун тақдим қилган иккинчи инсонпарварлик ёрдамидир. Бундан олдин Сингапур мамлакатимизга 5 минг дона ПЦР тест тизимларини юборган эди.
Ускуналарни мамлакатимизга олиб келиш учун 22 июль куни "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси томонидан Шанхай шаҳри орқали рейс ташкил қилинди. Айни пайтда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги кислород концентраторларини қабул қилиб олди.
UzA