Ўзбекистоннинг 2021-2022 йилларда ШҲТга раислиги даврида 80 дан ортиқ тадбир ўтказилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Душанбедаги саммитида ушбу нуфузли ташкилотга 2021-2022 йилларда раислик қилиш Ўзбекистонга ўтиши тўғрисида қарор қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот котибининг Телеграм-канали маълумотига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизнинг ШҲТдаги раислигидаги қуйидаги устувор вазифаларни баён қилди:
ШҲТнинг нуфузи ва салоҳиятини янада ошириш;
Ички минтақавий савдони ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;
Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш ва бу борада ҳамкорликни назарда тутувчи марказларни тузиш;
ШҲТнинг Транспорт боғлиқлиги стратегиясини қабул қилиш;
ШҲТ маконида инфратузилмани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;
камбағалликни камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш;
ШҲТнинг халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича экспертлар форумини таъсис қилиш;
ШҲТнинг Эзгу ният элчиси институтини жорий қилиш;
туризм соҳасида ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқиш;
юқумли касалликларга қарши курашишни назарда тутувчи «Йўл харитаси»ни қабул қилиш.
Ўзбекистон раислиги даврида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида 80 дан ортиқ тадбир ўтказиш режалаштирилган.
«Дунё» АА