Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси тайинланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарори билан илгари ташқи ишлар вазири ёрдамчиси — Ташқи ишлар вазирлигининг ташкилий-назорат бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Абат Файзуллаев Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
37 ёшли янги элчи Нукус шаҳрида туғилган. У 2000-2007 йиллар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро муносабатлар факультетида бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича таҳсил олган, 2009 йил эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг «Халқаро иқтисодий муносабатлар» мутахассислиги бўйича сиртқи бўлимини тугатган. Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида турли лавозимларда ишлаган.
Абат Файзуллаев мамлакатимизнинг Австриядаги собиқ элчиси, Ўзбекистоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Венадаги бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Шерзод Асадовнинг ўрнини эгаллайди. Шерзод Асадов шу йилнинг март ойида ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланган эди.
«Дунё» АА