Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Исландия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Равшан Усманов (қароргоҳи Лондон шаҳрида жойлашган) Исландия Президенти Халла Томасдоттирга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида Исландия Президенти Халла Томасдоттир икки томонлама муносабатлар тарихида илк бор Ўзбекистон элчисининг ушбу мамлакатга тайинланиши, ҳеч шубҳасиз, охирги йилларда Ўзбекистон Президенти томонидан олиб борилаётган очиқ ва прагматик ташқи сиёсатнинг натижаси эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Исландия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашилди. Савдо-иқтисодий, маданий ва туризм соҳаларида алоқаларни жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Исландия етакчиси энергетика, юқори технологиялар ва рақамлаштириш, балиқчилик, туризм ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш каби соҳалардаги ҳамкорлик икки томонлама манфаатли бўлишини таъкидлади.
Учрашув якунида Исландия Президенти Халла Томасдоттир Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига фаровонлик ҳамда бардавом тараққиёт, Ўзбекистон элчисининг икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтириш йўлидаги ишларига эса муваффақиятлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Исландия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йил 25 сентябрда ўрнатилган.
Элчи Равшан Усманов 2024 йил 16 май куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироли Чарльз III га ишонч ёрлиқларини топширган эди.