Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига сайлангани мамлакатнинг инсон ҳуқуқлари борасида ютуқларга эришганидан далолат – латвиялик мутахассис
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Латвиянинг «Marta» ижтимоий ёрдам маркази директори Илута Ласе Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига (ИҲК) сайланиши юзасидан ўз муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
– Ўзбекистоннинг 2021-2023 йилларда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига сайланиши мамлакатнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида ютуқларга эришганини англатади.
Ўзбекистон билан 2009 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқдаман. Бугунги кунда мамлакат олдида турган муаммолар очиқ муҳокама қилинмоқда. Уларни қандай ҳал қилиш йўллари изланмоқда. Биргина мисол.
«Marta» маркази ўзбекистонлик шериклар билан яқин ҳамкорлик қилади, гендер тенглигини ривожлантириш, аёллар ва оиладаги зўравонлик қурбонларига ёрдам беради.
Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳукумати ҳам турли қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга оширмоқда. Юқори лавозимларда ишлаётган хотин-қизлар сони ҳам ортиб бормоқда.
Ушбу соҳада олиб борилаётган ишларни қўллаб-қувватлаш мақсадида пандемия оқибатларига қарши курашиш доирасида янги лойиҳани амалга оширяпмиз.
Биз ўзбекистонлик шериклар учун видео ва электрон материалларни ишлаб чиқяпмиз. Уларда журналистлар, ҳамкорлар, ўз хизматларини таклиф қилаётган фаолларга пандемия вазиятида қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида тавсиялар берилади.
/«Дунё» АА/.