Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари билан ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Женева шаҳридаги бўлинмаси бош директори Татьяна Валоваяни қабул қилди, қабу қилди деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасидаги кўп қиррали фаол ва самарали ҳамкорликка оид муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалаларни ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, мамлакат Президенти томонидан халқаро кун тартибининг долзарб масалалари бўйича илгари сурилган ташаббуслар БМТ томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу, ўз навбатида, ушбу нуфузли тузилма билан муносабатлар изчиллик касб этаётганини англатади.
Танзила Норбоева кейинги йилларда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари билан ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини, Ўзбекистон БМТ Низоми, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа йирик халқаро шартномаларнинг мақсад ва тамойилларига содиқлигини намоён этиб, ўз мажбуриятларини сўзсиз бажариб келаётганлигини таъкидлаб ўтди. БМТ институтлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган дастур ва лойиҳалар доирасидаги асосий устувор йўналишлар, ўз навбатида, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг мақсад ва вазифаларига тўла мос келиши алоҳида қайд этилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасида самарали ҳамкорликнинг турли йўналишлари, жумладан, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, Барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси тузилгани, уларнинг бажарилиши бўйича ҳукуматнинг фаолияти юзасидан мунтазам назорат олиб борилиши таъкидлаб ўтилди.
Ўз навбатида, Татьяна Валовая Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилган ишларни қайд этиб, барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда қонунчиликни доимий такомиллаштириш орқали амалга ошириш муҳимлигини, бунда парламент асосий ҳал қилувчи омил эканини таъкидлади.
Мулоқот давомида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва имкониятларини кенгайтириш масалалари эътибор марказида бўлди.
Учрашув якунида томонлар тизимли мулоқотни давом эттириш ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни кенгайтиришга келишиб олдилар.
“Дунё” АА