Ўзбекистоннинг чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари Британияда қатор музокаралар ўтказишди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
«Ўзчармсаноат» уюшмасининг раиси Фахриддин Бобоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси «Pure London 2023» халқаро мода ва дизайн кўргазмасида иштирок этиш мақсадида Буюк Британияга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Сафардан кўзланган мақсад халқаро стандарт ва сертификатларни Ўзбекистон корхоналарига жорий қилиш, Бирлашган Қиролликнинг «Developing Countries Trading Scheme - DCTS» преференциал режимининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда Британия бозорига кириш, жаҳон мода тенденциялари билан танишиш ҳамда мамлакатимизда халқаро брендларнинг маҳсулотларини ишлаб чиқариш масалаларини муҳокама қилиш билан изоҳланади.
Таъкидлаш керакки, йилига икки марта ўтказиладиган ушбу кўргазмада тўқимачилик ва чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар катнашади. Жорий йилги тадбирда 17 мингдан ортиқ соҳа профессионаллари, 800 дан ортиқ компаниялар ва брендлар 1300 дан ортиқ тайёр маҳсулотлар коллекцияси вакиллари иштирок этишди.
Кўргазма доирасида «Ўзчармсаноат» уюшмаси раҳбарияти Британиянинг «Kris-Ana», «North&Sourth Footwear», «Hydestyle» ва «Shu Da living» корхоналари, Жанубий Африка чарм ва пойабзал маҳсулолари экспортчилари кенгаши (SAFLEC), ушбу мамлакатнинг «Angel Soft», Туркиянинг «BTB Global», Нидерландиянинг «Bulaggi», Испаниянинг «Landa», Руминиянинг «Colloris» компаниялари билан музокаралар ўтказди. Учрашувлар давомида мамлакатимиз корхоналарининг ишлаб чиқариш салоҳияти, сифат менежменти, логистика ва маҳсулотлар таннархига доир маълумотлар тақдим этилди.
Бундан ташқари, амалий сафар доирасида «Барқарор теричиликни ривожлантириш» (Sustainable Leather Foundation, SLF) ва «Чарм ишчи гуруҳи» (Leather Working Group, LWG) халқаро ташкилотлари томонидан «Ўзчармсаноат» уюшмасига аъзолик сертификати топширилди.
Уюшма раҳбари Халқаро мўйна федерациясининг (International Fur Federation, IFF) ва Нортхемптон университети қошидаги Креатив чарм технологиялари илмий институти вакиллари билан учрашиб ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасини ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Британия томони жорий йил 5-7 апрель кунлари бўлиб ўтадиган «UzCharm Expo Shoes Star - Eurasia-2023» 14-Халқаро маҳаллий маҳсулотлар кўргазма-ярмаркасида қатнашишга қизиқиш билдирди.
Британия чарм кенгаши «Leather UK» ва Кўнчиларнинг халқаро кенгаши (International Council of Tanners, ICT) ҳамда «Ўзчармсаноат» уюшмаси ўртасида Ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
«Дунё» АА