Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонасида фаол ватандошлар билан учрашув ўтказилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонада Бирлашган Араб Амирликларидаги (БАА) фаол ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбирда Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни якунлари ва 9 июль куни бўлиб ўтадиган сайловни БААда юқори даражада ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида иштирокчиларга мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар, олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарали натижалари, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, ёшларни ҳар томонлама баркамол авлод этиб тарбиялаш бўйича вазифалар ҳақида сўзлаб берилди.
БААдаги фаол ватандошимиз, «INKAS» ва «AKSUM» компаниялари раҳбари Улуғбекхон Мақсумов ўз чиқишида Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётида рўй бераётган ижобий ўзгаришларни юқори баҳолади. «Ҳозирги кунда мамлакатимизда яратилган қулай ва жозибадор бизнес муҳити хорижлик тадбиркорлар капиталини ўзига фаол жалб қилиб келмоқда. Республикамизнинг хорижий инвесторлар учун инвестиция жозибадорлигини ошираётгани учун мамлакатимиз раҳбариятига миннатдорлик билдираман», - деди у.
БААдаги «Berkshire Hathaway Gulf Properties» компанияси бўлим бошлиғи Зулфия Тошпўлатова ўз навбатида сўнгги етти йилда мамлакатимизда хориждаги ватандошларга бўлган муносабатнинг ўзгарганлигини таъкидлади. «БААдаги дипломатик ваколатхоналаримиз ушбу давлатда истиқомат қилиб келаётган ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаб келаётгани, оғир вазиятларга тушиб қолган кўплаб юртдошларимизни моддий томондан қўллаб-қувватлаётгани мамлакатимиз раҳбариятининг мазкур соҳада катта эътибор қаратаётганидан далолатдир», - деди Зулфия Тошпўлатова.
«Worldwide Distribution Center» компанияси бош директори Ҳамид Исматуллаев Ўзбекистонда сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарияти томонидан барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли ижобий ўзгаришлар бўлаётганини билдирди. «Амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли бандлиги билан боғлиқ вазиятнинг яхшиланишига, иқтисодиётнинг ривожланишига, Ўзбекистоннинг халқаро нуфузининг мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда»,- деди у.
«Ўзбекистоннинг янгиланган Конституциясида давлат мамлакат ҳудудида ҳам, чет элда ҳам ўз фуқароларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлаши мустаҳкамлаб қўйилгани муҳим аҳамиятга эга, - деди «ZOR», «АКА», ва «Z Room Lounge» ресторанлари асосчи Хумоюн-Мирзо Хафизов.- Бундан ташқари давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Самарқандда 2 миллион туристга хизмат қиладиган кўп тармоқли «Буюк ипак йўли» халқаро туризм маркази барпо этилди. Унинг таркибидаги «Боқий шаҳар» мажмуаси, Конгресс холл, 8 та замонавий беш юлдузли меҳмонхона, амфитеатр ва кўплаб бошқа объектлар қурилганлиги хориждан сайёҳлар оқимини оширишга замин яратмоқда».
Учрашув якунида, БАА бўлиб турган юртдошларимиз 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида фаол иштирок этишга даъват этилди.
ДУБАЙ, 7 июль. /«Дунё» АА/.