Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Қашқадарёда учрашувлар ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчилари айни пайтда Ўзбекистонда бўлиб, вилоятларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ўрганмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Жумладан, элчилар Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги Президент мактаби ва Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолияти, бу ерда яратилган шароитлар ва ўқув жараёни билан танишди.
Хусусан, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ва Қарши шахридаги Президент мактаби вакиллари ўртасида мулоқот бўлиб ўтди. Учрашувда чет эл илғор тажрибаларини жорий этиш, жумладан, Франциядан малакали ўқитувчиларни жалб этиш ва француз тилидаги дарсликларни олиб келиш масалалари муҳокама этилди.
Абдулла Орипов ижод мактаби раҳбарияти билан эса Франция таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, француз тили ва адабиёти соҳасидаги мактаблар билан ўзаро тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Қарши шаҳрида фаолият юритадиган тадбиркорлар билан ҳам учрашув ташкил этилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган Sulton Tex Group ва Self Collection корхоналари, маиший техника тайёрлаш билан шуғулланадиган Alp Texno Servis компанияси маҳсулотларини хорижий бозорларга олиб чиқиш истиқболлари, хорижий инвесторлар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ва янги технологияларни олиб келиш ҳамда сертификация масалалари хусусида фикр алмашилди.
/“Дунё” АА/.