Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари чет эл жамоатчилигига мамлакатимиз тўғрисидаги холис ахборот етказиш усуллари бўйича билимларини мустаҳкамлади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари чет эл жамоатчилигига мамлакатимиз тўғрисидаги холис ахборот етказиш усуллари бўйича билимларини мустаҳкамлади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан малакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари учун

«Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишлари, мамлакатни ислоҳ қилишда парламентнинг ролини ошириш» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. Мажлис Сенати маълум қилишича, семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева кириш сўзи билан иштирок этди.

Семинар-тренинг Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларга доир амалий билимларни чуқурлаштириш, чет эл жамоатчилигига мамлакатимизда юз бераётган ўзгаришлар тўғрисида холис ахборот етказиш шакллари ва усулларини такомиллаштириш мақсадларига қаратилди.

Тадбирда Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров, Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Борий Алихонов ҳамда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев маъруза қилди.

Содиқ Сафоев ўз маърузасида дипломатларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида билдирган ташаббусларини амалга оширишнинг устувор вазифаларидан хабардор қилди.

Бундан ташқари, семинар доирасида ижтимоий соҳани ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини амалга оширишнинг бориши, коррупцияга қарши курашиш масалалари ҳамда 2021 йилги Давлат бюджетининг ўзига хос хусусиятлари ва маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва ижро этиш бўйича янги ёндашувлар муҳокама этилди.

Қолаверса, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, Оролбўйи минтақасини ривожлантириш, минтақага хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, дипломатик ваколатхоналарнинг Олий Мажлис палаталари билан ҳамкорлиги механизмлари, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини илгари суриш учун парламент дипломатияси воситаларидан фойдаланиш имкониятлари ҳар томонлама кўриб чиқилди.

«Дунё» АА