Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ташаббуслари дунё ҳамжамияти томонидан ўз эътирофини топмоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ташаббуслари дунё ҳамжамияти томонидан ўз эътирофини топмоқда

Сўнгги йилларда Ўзбекистон раҳбарияти ва ҳукумати томонидан инсон ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилиб, юқори баҳога сазовор бўлмоқда.

Маълумки, инсон ҳуқуқларини таъминламай туриб давлатнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий-инсонпарварлик муаммоларини ҳал этиш ғайри имкон.

Мамлакатимизда демократия ва инсон ҳуқуқларининг ҳозирги давр мезонларига жавоб берадиган барқарор сиёсий тизими ташкил этилган бўлиб, бу йўналишда барча даражада, яъни қонунчилик, ижро ва суд ҳокимияти органлари фаол иш олиб бормоқда. Энг асосийси, Ўзбекистон жамиятида қонун устуворлиги тамойилига ҳурмат билан муносабатда бўлиш қарор топмоқда, инсон ҳуқуқлари маданияти шаклланмоқда.

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг таъсирчан тизимини ташкил этди. Тизим парламент Омбудсмани, болалар Омбудсмани, бизнес-Омбудсман ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказини қамраб олган.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (ИҲК) ва шартнома қўмиталари тавсиялари ҳисобга олинган ҳолда 2020 йилнинг июнида биринчи марта Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси қабул қилингани ҳолда бу дастуриламал ҳужжат изчил ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

Умуман, Ўзбекистоннинг ИҲКга сайланиши халқаро ҳамжамият томонидан республикада эришилган муваффақиятлар ҳамда жамиятни либераллаштириш соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда кузатилаётган тараққиёт, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкамланаётгани, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ҳамда минтақавий ташаббуслари эътироф этилишининг яққол тасдиғи ҳисобланади.

“Ўзбекистон Президенти мамлакатда демократик ўзгаришларнинг асосий устувор йўналишларини аниқ ва равшан тарзда белгилаб берди, дейди Испаниянинг Евроосиё тадқиқотлари ассоциацияси раҳбари Фeрнандо Морагон. - Хусусан, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларда марказий ўрин инсон ҳуқуқлари ва эркинлиги асосларини таъминлаш, жамиятда аёллар ўрнини оширишга қаратилган”.

Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 75-юбилей сессияси, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқлари, шунингдек, мамлакат парламентига Мурожаатномасида янги Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳал қилувчи устуворликларини белгилаб берди. Улар, хусусан, соғлом бўлиш ҳуқуқини таъминлаш, гендер тенглик, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим, судлар мустақиллигини мустаҳкамлаш, қийноқларга қарши кураш, инсон ҳуқуқлари соҳасида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш каби соҳаларни қамраб олган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президенти глобал, минтақавий ва миллий кўламдаги қатор муҳим ташаббусларни илгари сурмоқда. Улар амалда ҳар бир инсоннинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг барча механизмларини, мавжуд муаммоларни ҳамда уларни ҳал этиш йўлларини ўз ичига олади.

“Ўзбекистон Президенти ташаббусларида мантиқийлик мавжуд, улар чуқур ўйланган, амалий ва халқаро андозаларга мослаштирилган, - дейди Таиланд Миллий ассамблеяси юқори палатасининг сенатори Абдулҳалим Минсар. - Айнан шунинг учун, менинг фикримча, ташаббуслар халқаро ҳамжамият томонидан илиқ кутиб олинмоқда”.

Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги глобал ташаббуслари сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин.

БМТнинг “Инсон ҳуқуқлари йўлида ҳаракатга даъват” ташаббусини илгари суриш. БМТнинг мазкур ташаббуси Ўзбекистонда ушбу соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамоҳангдир.

Бугунги кунда интеллектуал ва маънавий ривожланган, ташаббускор ёшлар барқарор ривожланишнинг етакчилари бўлмоқда. Жаҳонда икки миллиард нафарга яқин ёшлар бор. Бу йил Ўзбекистонда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинган. Инсоният тинчлик ва хавфсизликка таҳдидлар, терроризм ва экстремизм, ирқий тоқатсизлик, иқлим ўзгариши, шунингдек, Covid-19 пандемияси каби дуч келаётган кўпгина муаммоларни ҳал этиш ёшларнинг фаол иштирокисиз бўлмайди.

Ўзбекистон Президенти томонидан Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳалқаро конвенциянинг қабул қилиш бўйича илгари сурилган ташаббус жаҳон ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Яна бир глобал ташаббус бу - БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия бўйича декларацияси доирасидаги мажбуриятларни бажаришдир.

Ушбу соҳада Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлигининг ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда давлатимиз раҳбари ўзаро муносабатларни сифат жиҳатидан янги амалий даражага кўтарадиган янги ташаббусларни белгилаб берди.

Суд кенгашларининг мақоми ва фаолиятига бағишланган халқаро принципларни ишлаб чиқиш борасидаги Ўзбекистон ташаббуси ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Ҳозирги пайтга қадар суд кенгашлари фаолияти масалаларини тартибга соладиган ҳеч қандай халқаро ҳужжат мавжуд эмас.

Ўзбекистон суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштиришга устувор эътибор бермоқда, натижада судларнинг мустақиллиги ва адолатли суд иши ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро стандартларни имплементация қилиш бўйича аниқ чоралар қабул қилинди.

Мамлакатимизнинг минтақавий даражадаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги янги ташаббуслари ҳам дунё ҳамжамияти ва минтақа мамлакатлари томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда.

Халқаро экспертларнинг баҳолашларича, Ўзбекистон Президенти томонидан ушбу йўналишда илгари сурилган уч муҳим ташаббус алоҳида эътиборга молик.

Биринчиси - жорий йилда 2020 йил ташкил этилган Марказий Осиё мамлакатлари Етакчи аёлларининг мулоқотидаги раислик Ўзбекистонга ўтди. Шуни таъкидлаш керакки, БМТ маълумотларига кўра, ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши бевосита аёллар тадбиркорлигининг ривожланиш даражасига боғлиқдир. Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари Марказий Осиё мамлакатлари Етакчи аёллари мулоқотининг мажлисини, шунингдек, бизнес-анжуманини ташкил этиш таклифини илгари сурди.

Мазкур тадбирлар хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш соҳасидаги энг яхши тажриба ва амалиётни ўртоқлашиш, уларнинг иш билан муносиб равишда банд бўлишини таъминлаш ҳамда бизнесини ривожлантириш, аёлларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олишга, шунингдек, бу соҳада халқаро ва минтақавий даражалардаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашади.

Иккинчиси - имконияти чекланган одамларнинг ўз имкониятларидан фойдаланиш масалалари бўйича Минтақавий кенгашни ташкил этиш.

Ўзбекистон аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришни, шу жумладан, ногиронликни белгилашнинг “ижтимоий модели” жаҳон стандартларига мувофиқ бўлишига босқичма-босқич ўтиш муҳимлигини алоҳида таъкидлайди. Минтақавий кенгаш мунтазам равишда имконияти чекланган одамлар ҳуқуқларини таъминлаш, уларни жамиятга интеграциялаш, ўз имкониятларидан фойдаланиши учун қулай шароитларни яратиш масалаларини муҳокама қилиш ва қарорлар ишлаб чиқиш имконини беради.

Учинчиси, Ўзбекистон изчил равишда Осиё минтақасида инсон ҳуқуқлари бўйича минтақавий механизмни яратиш ташаббусини илгари сураётганидир. Мамлакатимиз ташаббуси билан мунтазам амал қиладиган минбар – Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд анжумани ташкил этилди.

Таклиф этилган минтақавий механизмнинг ташкил этилиши Осиё қитъасида инсон ҳуқуқларини ва эркинликларини таъминлашни яхшилашга, тегишли минтақавий ва халқаро механизмларни мустаҳкамлашга кўмаклашади.

Ўзбекистоннинг миллий даражада инсон ҳуқуқлари соҳасидаги янги ташаббуслари ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, БМТнинг “Ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик” тамойилига мувофиқ, 2030 йилгача Кун тартиби доирасида миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш ташаббусидир.

Ўзбекистон БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишига қатъий содиқ. Ўзбекистонда амалга оширилаётган 2017–2021 йиллардаги Ҳаракатлар стратегиясининг устуворликлари Барқарор ривожланиш мақсадларига тўла мутаносибдир. Камбағаллик билан курашиш, фуқароларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқларини таъминлаш янги Ўзбекистоннинг устуворликлари ҳисобланади.

Яна бир ташаббус БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилишдир. Ушбу ҳужжат ҳозирча ХХI асрда қабул қилинган ягона конвенция ҳисобланади. Ўзбекистон уни 2009 йилда имзолаган. Бу мамлакатимизнинг алоҳида эҳтиёжларга эга шахслар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга содиқ эканидан далолат беради.

Бу йил “Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида”ги янги қонун кучга кирди. Конвенцияни ратификация қилиш Ўзбекистонда ушбу соҳада амалга оширилаётган ишларни сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқишга хизмат қилади.

Навбатдаги ташаббус Болалар Омбудсмани тўғрисидаги қонуннинг қабул қилинишидир. Ушбу ҳужжат қонунчилик даражасида асосий ғоялар, мақсадлар, устуворликлар, қонуннинг амал қилишига тааллуқли бўлган шахслар доирасини, уларнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўрнатади.

Унинг жорий йилда – Бола меҳнатини бартараф этиш халқаро йилида қабул қилиниши Ўзбекистоннинг болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга содиқлигини англатади.

Яна бир ташаббус БМТ Бош котиби Антонио Гутерришнинг фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини қисқартириш бўйича қатъий чоралар кўриш тўғрисидаги даъватини қўллаб-қувватлаш билан изоҳланади.

2020 йилда 50 минг нафар ватандошимизга Ўзбекистон фуқаролиги тақдим этилди. 2021 йилда яна 20 минг одамга фуқаролик тақдим этилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистоннинг фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини камайтириш бўйича сиёсати БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан ижобий баҳоланмоқда.

Қийноқларга қарши кураш бўйича ташаббус ҳам юқори эътирофга сазовор бўлмоқда. Бу Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг устувор йўналиши ҳисобланади. Қийноқларнинг олдини олиш миллий превентив механизмини жорий этиш бўйича иш бошланди. Жаслиқ қўрғонида жойлашган ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясининг ёпилиши муҳим инсонпарварлик воқеаси бўлди. Кўрилаётган чоралар натижасида озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг сони деярли уч баробарга камайди.

Ўзбекистон ташаббусларининг амалга оширилиши глобал ва минтақавий даражаларда ўзаро ҳамкорликнинг ноёб моделини яратиш имконини бериб, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда амалга ошириш йўлида халқаро кўламда намуна бўлиб хизмат қилади.

Музаффар Комилов,

“Дунё” АА.