Ўзбекистоннинг инвестициявий ва экспорт салоҳияти Беларусда ўтказилган халқаро кўргазмада тақдим этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси жорий йилнинг 26 май куни Гомель шаҳрида “Весна в Гомеле” XXIV халқаро кўргазмасида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Форум иштирокчиларига мамлакатимизнинг инвестиция ва экспорт салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди. Хусусан бугунги кунда инвесторлар ва экспортчиларга яратилган шароит ва имкониятлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Кўргазма доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотлари, қуруқ ва ҳўл мевалар экспорти ҳажмларини ошириш мақсадида миллий маҳсулотларимиз ва уларнинг ишлаб чиқарувчилари тўғрисидаги ахборот ҳам етказилди.